ИНТЕРНЕТДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Рахманов Саид Ибодуллаевич Бўлим бошлиғи, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, Тошкент, Ўзбекистон

Authors

  • Рахманов Саид Ибодуллаевич TerDU

Keywords:

онлайн медиа; интернет; иқтисодий журналистика; ахборот, жанр; ихтисослашув, таҳлил.

Abstract

Мақолада ўзбек журналистикасининг янги, аммо тезкорлиги, аудиториясининг катталиги ва таъсир доирасининг кенглиги бўйича етакчилик қилаётган онлайн медиа томонидан пахта-тўқимачилик саноати масалаларининг ёритилиши таҳлил қилинди. Бу жараёнда Ўзбекистонда рақамли журналистиканинг шаклланиш ва ривожланиш босқичларига эътибор қаратилиб, мавзу мамлакатимиздаги рейтинги баланд бўлган “Uzreport.news”, “Daryo.uz”, “Gazeta.uz” сайтлари материаллари асосида ўрганилди. Мазкур сайтлар мисолида интернет тармоғида тўқимачилик соҳаси масалалари кўтарилиши, мавзунинг ёритилиши, материалларнинг ўзига хос жиҳатлари, муаллифлар маҳорати, ютуқ ва камчиликлари туркум материаллар асосида тадқиқ этилди. Ҳозирги ахборот асрида инетернет журналистикасининг устун жиҳатлари, жумладан, мультимедиавий имкониятлардан қанчалик фойдаланилаётгани, жанрлар масаласи эътибор марказида бўлган. Мақоланинг долзарблиги шундаки, унда нисбатан кам ўрганилган иқтисодий журналистика муаммолари интернет нашрлари орқали кўриб чиқилган. Унинг бошқа ОАВ турларидан фарқли равишда тираж, саҳифа ҳамда эфир вақти сингари чекловчи тушунчалар мавжуд эмаслигигига аҳамият қаратилиб, бу журналистларга ҳар қандай макон ва замонда, исталган форматда ахборот узатиш имконини бериши аниқ мисоллар орқали далилланган. Иқтисодий инернет нашрларни такомиллаштириш масалалари ўрганилиб, асосли таклиф ва тавсиялар берилганинг унинг илмий жиҳатдан янгилигини кўрсатиб турибди. Уларнинг амалиётга татбиқ этилиши эса иқтисодий инернет нашрлар аудиториясини янада кенгайтириш, таъсири кучини ошириш, тезкорлигини таъминлашга хизмат қилади, албатта.

References

Амзин. А. Интернет-журналистика. Как писать хорошие тексты, привлекать аудиторию и зарабатывать на этом. — Москва: «Издательство АСТ», 2020 г, 28 с.

Баҳриев К. Сўз эркинлиги ҳақида сўз. – Тошкент: Олтин мерос пресс, 2023. – 194 б.

Засурский И. Масс-медиа второй республики. М. 1999. 270 с.

Качкаева А. Г., Шомова С.А. Мультимедийная журналистика. — Москва, 2017. — 416 с.

Қосимова Н., Тошпўлатова Н., Шофайзиева Н., Муратова Н. Босма ОАВ таҳририятлари учун ўқув қўлланма. — Тошкент, 2008 й, 77 б.

Қосимова Н. Интернет журналистиканинг технологик асослари. — Тошкент, 2008 й, 177 б.

Ганюшин А. А. Цифровая фотография в новых медиа.//Информационный гуманитарный портал «Знание. Понимание. Умение». 2013. №5. URL: http://www.zpu-journal.ru/e-zpu/2013/5/ Муҳайё Саидова. Янгиликлар журналистикаси: хабар қандай ёзилади?//xabar.uz сайти, 06.04.2022 й. https://xabar.uz/jamiyat/yangiliklar-jurnalistikasi-xabar-qanday-yoziladi «Ўзбекистонда тўқимачилик кластери учун техник-иқтисодий асослаш» ҳисоботи// “Price Waterhouse Coopers Central Asia” ва “Caucusus B.V. (PwC)” томонидан “Ajlan & Bros.” учун тайёрланган, 2019 йил. https://mashable.com/advertise.

Published

2025-01-04