ХОРАЗМ БАХШИЧИЛИК САНЪАТИНИНГ ЛОКАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ
Сабирова Насиба Эргашевна, Хоразм вилояти ПЯМЎММ “Tилларни ўқитиш методикаси ” кафедраси мудири, Филология фанлари доктори (DSc), доцент
Ключевые слова:
бахшичилик, бахшичилик репертуари, ижрочилик маҳорати, бахшичилик мактаби, достон ижроси, соз, мусиқа, достончилик, достон куйлаш анъаналари.Аннотация
Ушбу мақолада Хоразмда достон ижросида соз, мусиқага асосий эътибор қаратилиши, ҳар бир нағма-куй махсус номланган бўлганлигидан куйларни эсда сақлаш бахши зиммасига янада кўпроқ масъулият юклаши, бахшилар репертуари ва ижрочилик маҳорати ҳақида сўз боради. Бундан ташқари бахшида ўз касбига эътиқод, куч-ғайрат бўлиши шарт эканлиги, хоразмлик Суяв бахши Муҳаммад Раҳимхон Соний-Феруз даргоҳида “Эрўғли” достонини 21 кеча мунтазам куйлагани, ҳатто пойариқлик Амин бахши “Алпомиш” достонини уч ой мобайнида куйлагани ва бундай реал маълумотлар ҳозирда афсонадай бўлиб туюлиши, бахши маҳорати кўп нарсага боғлиқ эканлиги, энг аввало анъанадан бошланиши лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, достон куйлаш анъанаси асрлар бўйи авлоддан авлодга ўтиб келганлиги, иқтидорли бахшилар уни мунтазам такомиллаштириб келишгани, аммо ижрочининг шахсий маҳорати фақат анъана доирасидагина рўёбга чиқши мақолада мисоллар асосида келтириб ўтилган. Достончиликнинг сир-асрорини пухта билмаган ижрочи ўз маҳоратини намоён қила олмаслиги, бу сир-асрор асосан, достон композициясида намоён бўлиши, фольклоршуносликда бу ҳодисани эпик қолип деб юритилиши юзасидан қизиқарли маълумотлар берилган.
Библиографические ссылки
Ҳоди Зариф. Улкан халқ санъаткори. // Эргаш шоир ва унинг достончиликдаги ўрни. –Т.: Фан, 1971. –Б.8. (8-40).
Рўзимбоев С.Р. Эпос ҳақида қайдлар. // Сайланма. –Урганч, “Хоразм”, 2012. –Б.222. (222-295).
Бозоров А. Вопросы авторства и творческой индивидуальности бахши в узбекском народном дастанном сказительстве. АКД. –Т.: 1991. –С.15. (18). 4. Қаҳҳорова Ш. Бахши эстетик идеали ҳақида. / Ўзбек фольклоршунослиги масалалари. Vтом, -Т.: 2015. –Б.41. (40-44) 5. Саидов М. Ўзбек халқ достончилигида бадиий маҳорат. –Т.: Фан, 1969.
–Б.21. (264). 6. Мирзаев Т. Эпос и сказитель. –С.47-48. 7. Саидов М. Халқ достонларида эпик қолип ва анъанавий формулалар. // Ўзбек филологияси масалалари. Научные труды ТашГу. вып. 362. –Т.: 1970.
–С.52. 8. “Гўрўғли”. –Урганч, “Хоразм”, 2004. –Б.41 (476 ). 9. “Гўрўғли”. –Урганч, “Хоразм”, 2004. –Б.358-359(476 ). 10. “Гўрўғли”. –Урганч, “Хоразм”, 2004. –Б.65 (476 ).