ЭЛБЕКНИНГ ФОЛЬКЛОРШУНОСЛИК ФАОЛИЯТИ
Ключевые слова:
фольклор, фольклоршунослик, манбашунослик, матншунослик, эртак, масалАннотация
Ушбу мақолада Элбекнинг ҳаёти ва ижодига, фольклор, фольклоршунослик
соҳасидаги фаолиятига алоҳида аҳамият берилган. Элбекнинг фольклоршунослик хизматларини
холислик билан ўрганиб, назарий ва амалий аҳамиятини ёритиш зарур масалалардан саналади.
Чунки у Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусовлар қатори фольклор назарияси, фольклор
тарихи ва текстологияси, фольклор асарлари поэтикаси, фольклор ижодкорлиги ва ижрочилиги, унинг локал хусусиятлари, фольклор ва ёзма адабиёт, фольклор ва профессионал санъат,
фольклоршунослик методологияси масалалари бўйича фаолият юритиб, фаннинг назарий
йўналишлари шаклланишига муносиб ҳисса қўша олган. Элбек сингари жадид ижодкорларнинг
фольклоршунослик фаолиятини ўрганилиши ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатида
шаклланиш ва тараққий этиш тарихини ёритишда, унинг тараққиёт босқичларини, назарий
йўналишларини белгилаб кўрсатишда, фольклоризмлар моҳиятини, пайдо бўлиш омилларини
ва бадиий такомил белгиларини илмий жиҳатдан янада чуқурроқ ёритишда муҳим аҳамият
касб этади. Шу орқали ўзбек фольклоршунослиги тарихи ва танқидчилиги соҳалари алоҳида
ривожланиши учун ҳам кенг йўл очилади.
Элбек – Машриқ Юсупов миллатимиз тили ва қадимий анъаналари сақланиб қолиши,
авлоддан-авлодга бекаму кўст етказилиши учун жон куйдирган фидойи ўзбек зиёлиларидан
бири эди. Шу билан бирга у ўзбек тилшуноси, элшуноси ва фольклоршуноси сифатида ҳам
ном қозона олган эди.
Библиографические ссылки
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 97.
Алиев А. Элбек ва давр адабий жараёни// “Ўзбекистон Адабиёти ва санъати” газетаси,
12-сон.
Алиев А. Ижоди билан қайтди// “Тошкент ҳақиқати”, 1989 йил. 24 июнь.
Қобулов Н. Элбек. Тошкент: “Фан”, 1988. –Б. 111.
Узоқов Ҳ. Истиқлол йўлида узилган наво. Китобда: Элбек. Момагулдурак. Тошкент:
“Чўлпон”, 1993йил, 132-140-б.
Узоқов Ҳ. Эрк йўлида эрксиз кетган фидоий. Китобда: Элбек. Танланган асарлар.
Тошкент: “Шарқ”, 1999 йил, 2-20 бетлар.
Узоқов Ҳ. Ўткир методист муаллим эди// “Бошланғич таълим”, 1994 йил, 1-сон, 10-13-б.
Узоқов Ҳ. Ўз элининг беги эди// “Қишлоқ ҳаёти”газетаси, 1998 йил, 20 октябрь.
Мамажонов С. Ёрқин излар// “Совет Ўзбекистони”, 1989 йил, 2 июль.
Турдиев Ш. Юлдузга тош отмайдилар// “Саодат”, 1991 йил 10-11- сонлар.
Иноғомов Р. Маданиятимизнинг улкан намояндаси// “Халқ сўзи”, 1999 йил, 12 июнь.
Қаҳҳор Т. Элбек ижодининг чет элларда ўрганилиши // “Шарқ юлдузи”, 2002 йил, 1-сон,
-145-б.
Тиллахонов С. Хотиралар// “Шарқ юлдузи”, 2002 йил, 1-сон, 147-148-б.